​Ўзини ўзи даволашнинг 7 ҳавфи

Икки соат ичидаги тиббиёт университети

Бутунжаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (БССТ) ўз ўзини даволашни “бемор томонидан ақл билан эркин сотувдаги дориларни соғлиқнинг енгил бузилишларини олдини олиш ёки даволаш учун профессионал шифокорга мурожаат этгунча ишлатиш” деб тушунтиришади. Лекин кўпинча, ўзини даволаш негатив ассоциацияда келади.

Бугун ҳоҳлаган касалликнинг диагностика ва даволаш тўғрисида маълумот топиш мумкин. Агар икки соат шу маълумотни ўқиса, шифокордан ҳам ақллиро деган ёлғон фикр келади.

Шифокорларда ҳазил бор: «ҳамшира касалликлар тўғрисида ҳамма нарса биламан деб ўйлайди, шифокор – кўп нарсани, профессор – ниманидир”. Сиз ўзизга ўзиз ташҳис ва давони тузаётганизда, сиз касалликни ва дориларни ҳамма жабҳалари, кўринишлари, таъсир механизмларини билишга қодир деб ўзингизни ўйлайсиз. Аслида эса, жуда кўп сиз билмайдиган факторлар бор.

Масалан, кўпчилик кайфияти ўзгарувчан одамлар психиатриядан китобларни ўқиб олиб, уларда маниакал-депрессив психоз бор деб ўйлашади. Лекин бу симптомлар депрессия ва бошқа ҳолатлар, гоҳида эса оддий чарчоқнинг белгиси бўлиши мумкин.

Кўпинча невроз билан касал беморларни кўкракдаги оғриқлар, юрак ишлашидаги “бузилишлар” ҳисси, бш оғриғи, бош айланиши ва бошқа ички органлар томонидан “симптомлар” безовта қилади. Одам унда юрак касаллиги деб ўйлаб катта миқдорда умуман кераги йўқ дориларни қабул қилиши мумкин ва фақатгина шифокор у билан нима аслида бўлаётганини аниқлаб беради.

Кўпинча аниқ ташҳисни шифокор ҳам қўя олмайди, қўшимча текширувлар керак бўлади.

Ҳавфли маскировка

Касалликлар ичида мимикрия ривожланган. Тарқатма адабиётда ва медик-талабалар китобларида кўпинча касалликларни классик симптомлари айтилади, лекин ҳақиқий ҳаётда ҳаммаси аслида бошқача бўлиши мумкин.

Миокард инфарктини классик кўриниши: кучли тўш орқасидаги беш дақиқа ичида ўтиб кетмаётган оғриқ, оқимтир, совуқ шилимшиқ тер, қўрқув ҳисси. Лекин гоҳида булар нотипик бўлиши мумкин.

Кам ҳолларда инфаркт бронхиал астма ҳуружи бўлиб кўриниши мумкин, деярли оғриқсиз, ҳансираш ва йўтал билан. Гоҳида асосий симптом – қоринлаги оғриқ. Шундай воқеалар ҳатто бўлган – касал стоматологга кариеснинг оғриғи билан келган, касалга кариесни “даволашган”, лекин оҳири аниқланганки бу инфаркт шу тариқа намоён бўлган. Ҳатто кўп йил тажрибага эга шифокор ҳам нотипик клиник манзарали касалликни аниқлай олмаслиги мумкин, чунки бу касаллик бошқаси билан маскировка қилиб олган бўлади.

Дориларнинг ножўя таъсири

«Биттасини даволайди, бошқасини жабрлайди», — бу гап ҳоҳлаган дорига тегишли, истиснолар йўқ. Шифокор беморга дори ёзаётганида, у дорининг фақат эффективлигига эмас, балки ҳавфсизлигига ҳам эътибор беради. Кўпчилик дорилар жигар ва буйрак касалликлари бор одамларга, ҳомиладор, эмизувчи аёллар, болалар, аллергикларга мумкин эмас. Дориларнинг ножўя таъсирлари айниқса уларни катта дозаларда қабул қилса, жуда узоқ ва тез-тез, бир бири билан нотўғри мослаштирса яққол намоён бўлади.

Ҳамма нарса ўзгармоқда

Тиббиёт, ҳудди бошқа фанлардек, жойида турмайди. Даволаш усуллари яҳшиланмоқда, бир дорилар аниқланган токсиклиги ёки паст эффективлиги сабабли иккинчи планга ўтишади, янгилари пайдо бўлади.

Яққол мисол — левомицетин. Атиги 20 – 30 йил олдин уни қориндаги ҳоҳлаган тушунарсиз оғриқларда, диареяда қаьул қилишарди. Бугун уни фақат оғир касалликларда, масалан, бош мия абсцесси, перитонит, менингитларда қўллашади. Бошқа ҳолларда уни ишлатиш мақсадга мувофиқ эмас, чунки у ичак микрофлорасини таркибини бузади ва жиддий ножўя таъсирларга олиб келади.

Кўп йиллар олдин педиатрлар болалар ўткир респиратор касалликга чалинганида иссиқ банкалар ва горчицаларни қўйишни таклиф этардилар. Ҳозир булар фойда бермайди деб ҳисобланади, лекин агар қилинса куйишга олиб келади.

Ҳатто бир йил ичида ҳам у ёки бу касалликни даволаш тактикаси кескин ўзгариши мумкин. Эскирган маълумотлар билан ўзизга зиён етқазмассиз, лекин эффектив равишда ҳам даволана олмайсиз.

Таваккал қилиб ҳаракат қилиш

Сўроқ ва кўрув – диагностиканинг бир қисми ҳолос. Малакали шифокор касални кўрувдан ўтқазиб нима била ҳасталигини тезда аниқлаши мумкин. Лекин бунақа ташҳис якуний эмас, у аниқлик ва қўшимчларни талаб қилади, гоҳида эса тўлиқ қайта кўрувга муҳтож. Бунинг учун таҳлилларни топшириш керак ва инструментал текширувлардан ўтиш керак.

Масалан, касални кўрувда ўтқазиб, шифокор таҳминан қандай бактериялар қўзғатганини билиб эмпирик (бу дегани, таҳминларга асосланган) антибактериал терапияни бошлаши мумкин. Фақат бактериологик текширувдан сўнг қўзғатувчини аниқлаш ва қайси антибиотиклар эффектив таъсир қилишини билиш мумкин.

Шифокор таҳлиллар натижасига қараб давони кескин ўзгартириб юбориши мумкин. Ўзини ўзи даволаётган одам эса аниқ диагнозини билмайди ва даво эффективлигига баҳо ҳам бера олмайди. Бу ҳолатда таваккал қилиб иш юритишга тўғри келади, лекин натижасини башорат қилиш доимо ҳам иложиси бўлмайди. Дори ёки таъсир қилади, ёки умуман таъсир қилмайди, ёки ножўя таъсирлар ривожланади ва ана энди улардан даволаниш керак бўлади.

Уй шароитидаги алхимия

Тиббиётда ҳар бир касалликда юрииадиган аниқ келтирилган клиник йўриқномалар бор. Уларни эффективлиги ва ҳавфсизлиги текширувлар натижасида исботланган. “Уй” тиббиёти – бу кўпинча дорихона воситаларини, ҳалқ табобати, бидъят ва аломатларнинг йиғиндиси. Булардан нимадир фойдали бўлади, нимадир умуман бефойда, қайсинисидир – соғлиқга ҳавфли.

Дорилар ва бошқа даволаш усулларининг нотўғри бирикмалари заҳарланиш, яққол ножўя таъсирлар, негатив эффектларга олиб келиши мумкин. Масалан, одам “бошдан” 2 таблетка қабул илади, кейинчалик эса кун давомида яна 3 таблетка “тишдан” ва ўйламайдики бу дорилар ьитта фармакологик гуруҳга киришини ва уларнинг буйрак, жигарга негатив таъсирини.

Ўз ўзини даволаш қандай қилиб шифокорга ҳалақит беради

Ҳар хил ўткир ҳолларда умуман шифокорсиз дориларни қабул қилмаслик керак. Масаалан, қоринлаги оғриқларни олайлик. Улар одам ниманидир яҳши емаганидан ёки ўткир аппендицитга ўҳшаш ҳавфли касалликлардан дарак бўлиши мумкин. Шифокор касални кўраётганида, симптомларни тўғри баҳолаши ва шунга яраша кейничалик тактикани юритиши керак. Лекин агар тез тиббий ёрдам келишидан олдин касал оғриқсизлантирувчи дори қабул қилса, симптомлар шувалиб кетади ва шифокор симптомларга яҳши баҳо бера олмаслиги мумкин. Шунинг учун шифокорларни ишлашига ҳалақит бермаслик керак. Ва яна битта нарса – фақат малакали ёрдамга мурожаат қилиш керак.

Манба: https://health.mail.ru/news

MED-INFO 2017