Илм-фан 21.12.2017, 20:00

​Дудуқланишнинг сабаби аниқланди

Лейпцигдаги Макс Планк номидаги когнитив ва мия фанлари институти олимлари ва Геттинген университети тиббиёт маркази илмий ходимлари нутқдаги нуқсонларни миянинг иккала яримшаридаги баъзи рецепторларнинг синхрон ишламаслиги келтириб чиқаришини аниқладилар. Олимларнинг айтишича, нутқида нуқсон билан туғилган одамларнинг мия яримшарларидан бири иккинчисига нисбатан фаолроқ ишлайди ва бу билан нутқ шаклланишини қийинлаштиради ва дудуқланишни келтириб чиқаради.

Дудуқланишга эга одамлар мияси тузилиши ва фаоллигининг ўрганилиши уларда ўнг мия яримшари асаб толалари таркиби бўйича чап яримшарникидан жиддий фарқланишини кўрсатган. Олимларнинг фикрича, миянинг баъзи қисмларининг, мисол учун нутқни шакллантирадиган ва режалаштирадиган чап пастки пешона мия эгрилиги ва чап яримшар моторик пўстлоғи гиперфаоллиги нутқдаги нуқсонларни келтириб чиқариши мумкин.

Манба: www.kun.uz

MED-INFO 2018