​Мобил телефон ва Wi-Fi'дан фойдаланиш ҳомиланинг нобуд бўлиш хавфини оширади

Америкалик тадқиқотчилар Wi-Fi ва мобил телефонлардан фойдаланиш фарзанд кутаётган аёлларда ҳомиланинг нобуд бўлиш хавфини тахминан 50 фоизга оширади деган хулосага келишди. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, қурилмаларнинг ҳомиладор аёллар организмига салбий таъсири сабаби магнит майдонининг нурланишидадир. "Ортодокс" тиббий портали шу ҳақида хабар берди.

АҚШ ҳудудида ўтказилган тадқиқот давомида ҳомиласини йўқотган аёлларнинг тахминан ярми доимий равишда смартфондан фойдалангани аниқланди. Телефон тармоқни излаш давомида тегишли жиҳозлар томонидан қайд этилмайдиган паст кучланишли радиацион майдонни ҳосил қилади. У бутун организм фаолиятига таъсир кўрсатади.

"Ҳомила тушиши АҚШдаги ҳомиладорлик ҳолатларининг 15-20 фоизида кузатилади. Бу жаҳон миқёсидаги муаммо ҳисобланади, зеро бундай кўрсаткичлар бутун сайёрада қайд этилмоқда. Бўлғуси онани ҳомиланинг нобуд бўлиши ва бошқа таҳдидлардан хавфсизлантириш учун нафақат у смартфон ва бошқа портатив гаджетлардан фойдаланишдан воз кечиши, балки яқин атрофидаги кишилардан ҳам шуни сўраши керак", - дейишмоқда тадқиқотчилар. Олимларнинг фикрича, бундай таъсирдан бошқа йўллар билан қутулишнинг иложи йўқ.

Манба: www.kun.uz

MED-INFO 2018