Илм-фан 28.12.2017, 20:00

​Ва ниҳоят! ОИВга қарши самарали дори воситаси яратилди

Биологлар ОИВ (ОИТСни келтириб чиқарувчи инсон иммун танқислиги вируси)га ДНК ҳужайраларини қўшишга ёрдам берувчи фермент фаолиятини блоклай олувчи препаратни ишлаб чиқишди.

Америкалик олимлар 26 декабрь куни шу ҳақидаги хабар билан бўлишишди.

Биологлар ферментни қисман блоклаган дориларнинг асосий таркибини ўзгартириб, керакли моддани топишди.

Таъкидлаш жоизки, модда сичқонларда муваффақиятли синовдан ўтди.

1 декабрь куни БМТ бош котиби Антониу Гуттериш 2030 йилга бориб, ОИТС эпидемияси устидан ғалаба қозониш мумкинлигини айтди. У шунингдек ОИТС ва бошқа ОИВ-инфекциялар натижасидаги ўлим ҳолатлари дунё миқёсида секин-аста камаяётгани, лекин қатор минтақаларда бу касалликка чалиниш ва ўлим ҳолатлари кўрсаткичлари ошганини қайд этган. Антониу Гутерриш мамлакатларни бошланган ишни тугатишга ва ОИТС эпидемиясини ўтмишда қолдиришга чақирди.

Манба: http://kun.uz

MED-INFO 2018