​Вегетарианликни юрак қон томир касалликлари ривожланиши ҳавфига таъсири

2009 йили доктор David Jenkis бошчилигидаги канадалик олимлар гуруҳи кам углеводли вегетариан диетаси вазнни камайтиришини энг самарали усули эканини аниқлашди.

Ўша тадқиқотлар натижалари чоп этилгандан сўнг олимлар гуруҳи вегетарианликни соғлиққа таъсири бўйича ўз ишларини давом эттиришди ва энди ўзларини янги тадқиқотларни натижаларини чоп этишди. Унга кўра 10 йил давомида вегетариан диетасига амал қилиш юрак қон томир касалликларини умумий ҳавфини 10%га пасайтиради.

Доктор Дженкинс сўзига қараганда кам углеводли кўп турли диеталарга амал қилиш вазнни камайтиришда самарали натижаларга олиб келади. Аммо уларни кўпчилиги ҳайвон оқсили ва ёғини истисно қилмагани боис, холестерин миқдорини кўпайишига олиб келади.

Шу нуқтаи-назардан вегетариан диетаси ўзида ўсимлик оқсиллари ва ёғларини юқори даражада кўплиги билан анча фарқ қилади. Бу эса кўпинча “ёмон” холестерин деб аталадиган паст зичликдаги липопротеин миқдорини пасайиши ҳисобига юрак қон-томир касалликларини ҳавфи камайишига олиб келади.

Паст зичликдаги липопротеин қон томирлари деворларида тўпланиб атеросклеротик пилакчалар пайдо бўлишига ва юрак қон-томирлар ҳавфи ошишига олиб келади.

Вегетариан диетаси (тадқиқотчилар батафсилроқ “Eco - Atkins” диетасини ўрганишди) кам углеводли маҳсулотлар ва юқори даражада кўп ўсимлик оқсиллари ва ёғларидан иборатлиги боис, мантиқан бундай диета юрак қон томир касалликлари ҳавфини камайтириши таҳмин қилинди.

Айнан шу сабабли юқоридаги тадқиқотларни ўтказиш ғояси пайдо бўлди.

BMJ Open журналида чоп этилган тадқиқотларда олимлар ортиқча вазнли 39та эркак ва аёлларни кузатишди. Қатнашчилар икки гуруҳга бўлинди: биринчи гуруҳ Эко – Аткинс диетасига 6 ой мобайнида амал қилди, ва паст миқдорли ёғлардан иборат диетага амал қилишди. Эко – Аткинс диетаси бошлингич вазнни ушлаб турувчи қилишни мўлжаллайди, бу диетада қатнашувчилар 26% калорияни углеволардан, 31% ни оқсиллардан ва 43 % ни асосан ўсимлик ёғлардан олишди.

Тадқиқотлар оҳирида олимлар Эко – Аткинс диетасига амал қилган қатнашчилар иккинчи гуруҳ қатнашчиларига нисбатан ҳолестеринни 10%га камайишига ва ортиқча вазини ўртача 4 килограмма кўп йўқотганликларни аниқлашди. Олимлар ҳолестерин ва вазни камайишини 10 йил давомидаги ҳолатини ҳисоблаб чиқишди ва бу диета қон томир касалликларни умумий ривожланиш ҳавфни 10 йил давомида 10 %га камайтиришга қодир деган ҳулосага келишди.

Диета таркибидаги кўп клетчаткали маҳсулотлар асосан арпа ва сулидан кам краҳмалли маҳсулотлар эса сабзавотлар, асосан бақлажон ва окрадан иборат бўлди. Оқсиллар манбаалари бўлиб сабзавот, ёнғоқлар, дон маҳсулотлари ёғларни асосий манбаалари бўлиб эса ўсимлик мойлари, ёнғоқлар, авокадо ва соя маҳсулотлари бўлди.

Яқинда JAMA Internal Medicine нашрида вегетариан диетаси юқори қон босимини нормаллаштириш имкониятини беришини исботлаб берувчи тадқиқот натижалари чоп этилди.

Манба: http://medspecial.ru

MED-INFO 2018