​Нега уй ичидаги ҳавони намлаш керак: 6 муҳим сабаб

Иситиш мавсуми бошланиши билан тез – тез “ҳавони намлантирувчи сотиб олиш керак, уйда ҳаво жуда қуруқ” – деган гаплар кўпаяди. Таҳлил қилайликчи, нимаси билан қуруқ ҳаво зарарли.

Шиллиқ пардалар бактерия ва вирусларга таъсирли бўлиб қолади. Доимий равишда ҳавоси қуруқ бино ичида бўлиш, доимий нам бўлиши керак бўлган шиллиқ пардаларни қуруқшатади, улар юпқа бўлиб қолиб, ҳимоя функциялари сусаяди ва улар бактерия ва вирусларни енгилгина ўтқазиб юборади. Бундан асосан кўз ва бурун шиллиқ пардали азият чекади, унисиям-бунисиям вируслар учун очиқ дарвоза бўлиб қолади.

Намлантирувчи ўрнига нима қўллаш мумкин

Бурун шиллиқ пардаси намлигини нормал ҳолатда ушлаб туришда туз эритмаси ёрдам беради. Агар сиз дискомфорт ҳолатда бўлсангиз, дориҳонадан “ювувчи” спрей ёки томчиларни сотиб олса бўлади, улар қулай, аммо қиммат. Пулни тежаш учун, тузли эритмани ўзингиз тайёрлашингиз мумкин: дориҳонадан денгиз тузи сотиб оласиз, тозаланган сувга аралаштириб эритма тайёрлайсиз ва пипетка ёки пахта тампони ёрдамида бурун шиллиқ пардаси номланади. Ортиқча оворагарчилик йўқ ва аниқ фойда бўлади.

Қуруқ ҳавода доимо нам ҳавога қараганда чанг кўп бўлади. Чанглар тортишиш кучи туфайли пастга тушади ва юзага ўтиради, яъни улар ҳаводан енгил бўлиши керак. Ҳаво қанча намли бўлса чанг уни шунча кўп ютади ва юзаларга ўтиради. Юзалардан эса уни ҳаводанигидаги қараганда тезроқ йўқотиш мумкин.

Ҳаводаги чанг аллергикларда асматик ҳуруж ва бронхоспазмни қўзғайди, шунингдек ундай бўлмаганларда ҳам уни таъсири сезилади.

Намлантирувчи ўрнига нима қўллаш мумкин?

Аквафильтрацияси мавжуд чангютшчилар намлантирувчи каби ишлайди деган фикр бор, у чангни ютиб тозаланган намланган ҳаво қилиб чиқаради. Бу қўшимча восита сифатида ишлайди, аммо вақтинча тозалаш пайтида самара беради ҳолос.

Кўзлар азият чекади

Кўз шиллиқ пардалари тўғрисида айтиб ўтдик, лекин улар учун икки ҳавф бор. Кўз атрофидаги тери юпқа ва доим қуруқ, чунки унда на тер на ёғ безлари бор. Айнан шунинг учун ўша ерлар юз терисига нисбатан тезроқ қарийди ва шу зоналар учун маҳсус воситалар ишлаб чиқарилади. Қуруқ ҳавода шундаям қайта миқдорда бўлмаган намлик қовоқдан буғланиб кетади ва улар юзни қолган қисмига қараганда азият чекади.

Компьютерда ишлаш, телекўрсатувлар ва фильмлар кўриш оқибатида кўз шиллиқ ва қовоқлар янаям намсизланади, бу эса турли шамоллашларни конъюнктивитларни ривожланишига олиб келади.

Намлантирувчи ўрнига нима?

Албатта, ҳозир дориҳоналарда турли кўз ёшини имитация қиладиган физиологик эритамлар кўп ва уларни томизса бўлади. Аммо энг яхшиси доимо комфорт намлик мавжуд жойда бўлган маъқул.

Уйқу ёмонлаша бошлайди

Комфорт – турмушимиздаги муҳим нарса. Биз умримизни учдан бир қисмини уйқуда ўтказамиз. Фарзандимиз яҳши ухласин деб болалар ҳонасига намлагич ўрнатамиз, аммо ўзимизни ҳам унутиш керак эмас.

Уйқу сифатидан кўп нарса боғлиқ, биринчи навбатда меҳнат қибилияти ва кайфият. Намлагичн, айниқса ионизаторлисини (намликни ушлаб турувчи манфий зарядли заррачалар генератори) ишлатиш уйқу сифатини кўтаради

Намлагич ўрнига нима?

Ҳеч бўлмаса уйқу олдидан намлик тозалаш. Кучингиз етмайдими? Унда намловчи ускуна

Тери, тирноқ ва сочларни ҳолати ёмонлашади.

Ёзда уларни қуёш, қишда эса иситиш манбаси бузади. Тери, тирноқ ва соч устидан намлик оддийгина буғланиб кетади, баланс ва юзаларни нормал ҳолатга келтириш учун ички ресуслар етишмайди. Бунда кўпроқ сув ичишни тавсия этамиз – бу универсал ва тўғри йўл. Аммо бу ҳам иссиқ ва қуруқ ҳавода суюқликни буғланиш жараёнини тўҳтата олмайди.

Намлагич ўрнига нима?

Ҳеч ким намловчи ва озуқлантирувчи косметик воситаларни бекор қилгани йўқ. Аммо бу вақтинча аломатлар билан курашиш ҳолос. Намлагични юқоридаги воситалар билан уйғунлашиши оптимал самара беради.

Нафақат сизга, гулларга ҳам қийин

Агар сиз кактусни суйсангиз бу пунктни ўтказиб юборишигиз мумкин. Аммо қолган ҳамма ҳамма ҳона гуллари намсизликдан азият чекади: яҳши ўсмайди, яҳши гулламайди, ҳонага кислород етказиб бериш функциясини ёмон бажаради. Оддий математика: шароит ёмон – яшиллик кам, куртаклар, барглар ўсиши яхши эмас. Яшиллик кам, кислород кам

Намлагич ўрнига нима?

Албатта ўсимликларни суғариш ва сув пуркаш. Аммо доимо тўғри ушлаб турилган нисбий намлик кўрсаткичида ўсимликлар ўзини яҳши ҳис этади.

Намлагичдан зарар кўриш мумкинми?

“Болалар умумталим муассасаларида иссиқ ҳаво режимига санитар – гигиеник талаблар ” йўриқномасига мувофик, у ерда нисбий намлик 40-60%ни ташкил этиши керак. Бу нормалар врачлар иштирокида ишлаб чиқилган ва уларни “уй об - ҳавоси” учун ориентир сифатида қўлласа бўлади.

Агар буғли ёки ультратовуш намлагичлар ишлатилса улар анча тез намлик нисбатини кўтариши боис назорат қилиб туриш керак: 60% дан юқори кўрсаткич эҳтиётликка чақиради. Бундай атмосфера анча дам бўлади.

Агар нисбий намлик доимо юқори бўлса, нам муҳитда касал қўзғатадиган микроорганизмлар, масалан замбуруғлар ривожланиши мумкин.

Гигрометр зарурми?

Буғли ва ультратовушли намлагичларда гигрометр ва керакли нисбий намликка эришилганда мосламани автоматик равишда ўчириш вазифаси бўлиши шарт. Табиий йўл билан ҳавони намлайдиган намлагичларда бу вазифа шарт эмас, чунки улар нормадан чиқишни бошлайди.

Ҳонадаги нисбий намлик кўрсаткичини аниқ билиш учун яхшиси, намлагичга ўрнатилган эмас, балки алоҳида гигрометрдан фойдаланган яхши.

MED-INFO 2018