Илм-фан 06.01.2018, 05:00

​Микробларни ўлдиришига қодир ва тиш караши пайдо бўлишига чидамли стоматологик материал яратилди

Тадқиқотчилар янги стоматологик материалга баҳо беришди. Уни таркибига нафақат бактерияларга қарши курашадиган, балки тиш караши кўпайишига тўсқинлик қирувчи антимикроб модда киради.

Ушбу материал самарали бўлиб, фақат ўзи билан контакт қиладиган микрбларни ўлдирадиган кичик дозадаги антимикроб агентдан иборат бўлиб, атрофидаги тўқималарга минимал токсик таъсир қилади

Олимлар ушбу стоматологик материални юқори механик характеристикаси ва узоқ муддатли микробга қарши самараси мавжудлигини таъкидлашмоқда.

Ушбу материал сақич (смола) ва антибактериал моддадан иборат. Дори воситасини секин чиқарадиган анъанавий биоматериаллардан фарқли ўлароқ, ушбу материал ишқорланишига моил эмас, шундан келиб чиқиб у фақат ўзига теккан микробларни ўлдиради. Бу антимикроб резистентлик ривожланиш эҳтимолини пасайтиради.

Тадқиқот натижалари янги материал биопленкани уни устида тарқалиш ҳусусиятини бузишини кўрсатмоқда.

Олимлар оғиз бўшлиғини соғломлигини тиклаш ва уни сақлаш учун инновацион маҳсулотларни яратишни давом эттиришни режалаштиришмоқда.

MED-INFO 2018