Илм-фан 09.01.2018, 01:00

​Ҳилпилловчи аритмияни Apple Watch ёрдамида аниқланади

Apple компанияси Стэнфорд универститети Тиббиёт мактаби билан биргаликда Apple Heart Study - Apple Watch “ақлли” соати фойдаланувчини юрак ритми аномалияларини мониторинг қилиш учун пульсометри ишлатадиган иловани барпо этишди, деб компания расмий сайти ҳабар беради.

Бўлмача фибрилляцияси ёки ҳилпилловчи аритмия – бу аритмиянинг (юрак ритмини бузилиши) энг кенг тарқалган турларидан биридир.

У бўлмачаларни юқори хаотик электрик фаоллиги билан характерланади. Бу ҳолат юрак етишмовчилигини содир бўлиш ҳавфини, айниқса катта ёшдаги одамларда келтириб чиқаради.

Энди “ақлли” Apple Watch соати эгалари учун юрак ритмларини бир маромда урмаслигини назорат қилиш ва ўз вақтида ёрдам олиш осон бўлади. Янги илова мосламага ўрнатилган пульсометрдан фойдаланади ва ўз эгасига юрак уриши нормадан четласа ҳабар беради. Шундан сўнг фойдаланувчи бепул мутаҳассис консультациясини олиши мумкин.

Иловани биргаликда барпо этган Стэнфорд университети мутаҳассислари фойдаланувчиларни юрак ритми ҳақидаги олинган маълумотларни, технологиялар одамларга ўз соғлиғини назорат қилиш учун қандай ёрдам бераётганини ўрганиш учун қўллашади.

App Store да ҳаммабоп бўлган иловадан 22 ёшдан юқори бўлган одамлар фойдаланиши мумкин. Бундан ташқари иҳтирочилар сўзига қараганда, Apple Heart Study ҳамма Apple Watch ларда биринчи авлодидан бошлаб ишлаши керак, аммо фойдаланувчиларни шарҳларида айтилишича илова биринчи сериялардаги мосламаларда ишламаяпти

“Ақлли” гаджетлар, шунингдек уларга қўшимчалар тиббиёт мосламалари сифатида тез – тез қўлланиб турилади.

Масалан бизни материалимизда сиз мобил тонометрлар, стетоскоплар ва глюкометрлар ҳақида ўқишингиз мумкин.

Манба: https://nplus1.ru/news/

MED-INFO 2018