Илм-фан 10.01.2018, 02:00

​Тери парваришлаш ҳақида 7 та афсона

Тери – бу бизнинг танамизни алоҳида ва жуда муҳим органидир : бу инфекцияларга қарши барьер, ички касалликлардан эрта ҳабар бериш тизими ва шунингдек организмдаги чиқариш жараёнларини фаол қатнашчиси. Шунинг учун биз тери соғломлигига жиддий эътибор беришимиз керак. Аммо, афсуски, терида вужудга келган турли муаммолар бизни биринчи навбатда даво излаб дерматологга учраш ўрнига интернетдан даволанишни афзал кўрамиз ва, шу боис, даволашни ва парвариш пайтида кўплаб ҳатоларга йўл қўямиз.

Терини парваришлаш ҳақида жуда кўп афсоналар тарқалган. Мана уларни айримлари:

Афсона №1. “Айрим озуқаларни истеъмол қилишни камайтириш ҳуснузарлар сонини озайшига олиб келади”

Кўпчилик дерматологлар фикрича, бизни рацион акне ва экзема каби дардларга жуда суст таъсир қилади. Аммо, аччиқ таом, гўшт ва сут маҳсулотларини истеъмолини қисқартириш тери ҳолатига таъсир қилади деган афсона жуда кучли. Мутаҳассисларни фикрича, овқат ҳазм тизимида муаммоси бўлмаган одамни соғлом териси учун диета сезиларли таъсир этмайди.

Афсона №2. “Органик косметика оддий косметикадан кўра фойдали ва ҳавфизроқ”

Косметика учун табиий ингредиентлар – бу кимёвий қўшимчаларсиз, пестицидларсиз ва ўғитларсиз етиштирилган “органик” маҳсулотлардир. Аммо, масалан, юз креми ёки лаб помадаси “organic” ёзуви ёзилган идишда сотилаётган бўлса, бу дегани сиз уни қўллаганингизда ҳеч қандай аллергик реакция бўлмайди дегани эмас. Афсуски, ҳудди шундай органик косметик воситалари кўп ҳолларда терида пайдо бўладиган тошмаларга сабабчи бўлиб қолмоқда.

Афсона №3. “Менга меланома ҳавф солмайди чунки мен қуёшда тобланмай ҳавфсиз бўлган солярийга ташриф буюраман”

“Соғлом тобланишга” уриниш тескари самара бериши мумкин: ҳатто солярийга бир марта ташриф буюриш ҳам меланома ривожига жиддий ҳавф бўлиши мумкин. Меланома диагнози қўйилган ўн минглаб 20 дан 30 ёшгача беморларда меланома айнан солярийдан сўнг пайдо бўлган.

Афсона №4. “Менда ҳоллар кўп, уларни ҳаммасини ҳам кузата олмайман”

Ўзгариб турадиган ҳол, қаерда жойлашгани ва миқдоридан қатъий назар, сизни эътиборингизда бўлиши керак. Агар ҳол бирдан пайдо бўлса, ўса бошласа ёки рангини ўзгартирса, албатта сиз бунга бефарқ бўлмаслигингиз керак.

Бу меланомани – саратонни тезда танани бошқа қисмларига ҳам тарқаладиган турини бошланиши бўлиши мумкин.

Афсона №5. “Мен қуёшдан ҳимоя қиладиган кремдан фойдаланмайман, чунки уни зарарли ва саратонни қўзғатишидан қўрқаман. Қуёш эса соғлиқ учун фойдали”

Қуёшдан ҳимоя қилувчи крем тери саратони профилактикаси учун яҳши воситадир. Аммо уни бир марта қўллаш етарли эмас. Айрим лосьонларни терига ҳар бир неча соатда суртиш керак, айниқса агар сиз чўмилган ёки жисмоний фаолликдан сўнг сиз чўмилган ёки жисмоний фаолликдан сўнг терлаган бўлсангиз. Қуёшдан ҳимоя кремини ҳар бир неча соатда қўлланг, бош кийим ва имкон даражасида салқинда бўлишга ҳарақат қилинг.

Афсона №6. “Юзимдаги қизаришлар – мени қуёшга реакциям”

Айрим ҳолларда бу тўғри. Аммо юздаги “капалакча” шаклидаги қизаришлар (айниқса ёноқлар ва бурунда) енгил қуёш нуридан куйганга ўҳшасада у “қизил бўрича”ни – жиддий аутоиммун бузулишини аломати бўлиши мумкин. Агар бу симптом икки кун ичида ўтиб кетмаса врач қабулига қириш лозим.

Афсона №7. “Теридаги доғлар – бу фақат менинг лосьонимга реакция ҳолос”

Бўйиндаги жигар ранг қалин бархат доғлар - бу диабетни аломатлари бўлиши мумкин. Бу ҳолатни номи ”қораётган акантоз” дейилади. Теридаги доғларни айрим турлари Эддисон, Боуэн касалини, псориазни ва бошқа аутоиммун касалликларни, кўплаб инфекцион патологияларни, шунингдек, асаб тизимини бузилиши аломатлари бўлиши мумкин. Ҳар қандай шубҳали тери ўзгаришларида албатта дерматологга мурожаат қилиш зарур.

Манба: https://medportal.ru/mednovosti

MED-INFO 2018