Овқатланиш 12.01.2018, 20:00

​АҚШда бачадонсиз туғилган аёл фарзанд туғди

Тирик донордан олинган бачадон трансплантацияси муваффақиятли ўтди ва фарзанд туғиш имконисиз туғилган аёлда соғлом гўдак дунёга келтирди.

Канзас штати Даллас шаҳрида бачадон кўчириб ўтказилганидан сўнг аёл фарзанд туғди: кесар кесишсиз уддаланди деб ҳабар беради Time журнали. Бу дунёдаги биринчи бор бўлмасада Америка практикасида биринчи бўлди: яқинда ўзини 61 ёшли ватандошидан донор органини олган 35 ёшли Швеция фуқароси соғлом фарзанд туғди.

Канзаслик туғган ҳотинга иккита фарзандли тиббиёт ҳамшираси бўлиб ишлайдиган 35 ёшли америкалик аёлни бачадони кўчириб ўтқазилди. Жарроҳлик амалиётига Швециядаги амалиётида қатнашган жарроҳ Лиза Йоханессон раҳбарлик қилди. Бу аёлдан ташқари Даллас Университети тиббиёт марказида ўтказилаётган программада яна 8та аёл ўз бачадонидан воз кечди, уларда 6таси муваффақиятли ўтди. Туғилган болани исми, туғилган санаси, бўйи ва бошқа параметрлари ҳақида ҳабар берилмаяпти, аммо бола ва туғган аёл соғломлиги маълум.

Бачадонни кўчириш ва ҳомилани ушлашга яроқсизлиги ёки умуман бачадонни йўқлиги билан характерланадиган бачадон бепуштлигини ягона даволаш усули бу – трансплантациядир

Операция олдидан бўлажак онадан етилган туҳум ҳужайралар олинади, лабораторияда улар урчитилади ва музлатилади. Шундан сўнг операция қилинади: бачадон донори минимум 2 марта туғган соғлом аёл бўлиши керак

Бир йиллик тикланиш давридан сўнг кўчирилган туҳумхужайралар донор бачадонига ўтказилади. Трансплантациядан сўнг аёл табиий йўл билан ҳомиладор бўла олмайди: операциядан сўнг туҳум хужайралар туҳумдондан бачадонга туша олмайди.

Манба: https://www.popmech.ru

MED-INFO 2018