Илм-фан 17.01.2018, 20:00

​Нейробиологлар никотинга боғлиқликни “ўчириш” усулини топишди

Нью – Йорк (АҚШ) Рокфеллер Университети нейробиологлари миянинг икки никотинга ўта сезгир нейронлар группасини аниқлашди. Улар никотинга боғлиқликни даволаш учун потенциал “нишон” бўлиши мумкин.

Тадқиқотчилар миянинг икки соҳага – эпиталамусни ўрта қисми интерпендикуляр ядрога ўз эътиборларини жалб этишди. Улар никотинга боғлиқликга алоқадор бўлиб, никотинга сезгир бўлган рецепторлари мавжуд. Олимлар ишлаб чиқаришни специфик механизмини топишганди, энди эса улар никотинни сурункали таъсирида ўзини активлигини ўзгартирадиган IPN да катта бўлмаган нейронлар кластерини топишди.

Тадқиқотчилар олти ҳафта давомида никотинли сувни ичган сичқонларда Amiqol номли а5 никотин рецепторлар группасини активлиги ўзгарганини аниқлашди. Улар ўрта қисмдан ядрога кетаётган сигналарни блоклайди ва бунга жавобан никотиндан лаззатланиш кисқаради. Кейинги экспериментлар Amiqol активлигини пасайтириш тажриба остидаги жониворларда никотинли сувга бутунлай “бефарқлик” чакирганини кўрсатди.

Тадқиқотчиларни таъкидлашича, мияни никотинга реакциясини ўзгартириш – бу никотинга боғлиқликга қарши дори воситаси яратишда жуда муҳим калит ҳисобланади.

Энди улар, никотинга боғлиқликни даволашни янги усулларини очиш учун бу ҳужайралар гуруҳига таъсир этиш имкониятини ўрганишини мўлжаллашмоқда.

Бу ҳақда PNAS журналида чоп этилган мақолада сўз юритилмоқда.

MED-INFO 2018