Касалликлар 18.01.2018, 20:00

​Ҳаммаси герпес ҳақида: бу қандай вирус ва уни “мағлуб” этиб бўладими

Герпес (учуқ) инфекцияси – бу Herpesviridae вируслар оиласи томонидан чақиралидаган кенг тарқалган инфекцияон касалликлар группасидир. У сурункали рецидив кечиши билан характерланади ва қўзғатувчиси инсон организимида умрбод жойлашган бўлади. Герпес инфекцияси ўзини юқори даражада юқумлиги, жумладан, қорин ичида ҳомилани зарарлаши ҳусусияти борлиги билан ҳам ажралиб туради.

Ер шарининг таҳминан 90% аҳолиси вирус ташувчи саналади, уларни кўп қисми ўзларида герпес вируси борлигини умуман билмасликлари мумкин. Агар иммунитет мустаҳкам бўлса вирус ўзини мавжудлигини умуман намоёни қилмаслиги ёки суст кечиш формасида намоён қилиши, бемор эса бунга эътибор ҳам қилмаслиги мумкин.

Инсон организмига вирус қуйдаги йўллар билан киради:

- шикастланган тери ва шиллиқ парда орқали бемор билан бевосита контакт орқали ёки вирусташувчи билан жинсий йўл билан

- инфекцион материал билан билвосита контакт қилганида ҳаво томчи йўли билан

- қорин ичида ҳомилани зарарланиши

Касалликни бошлангич даври 2 -14 кун давом этади.

Инсон организмига герпес вируси кириб олгандан сўнг унда бутун ҳаёт давомида беркилган инфекция кўринишида сақланади ва организмни кучсизлантирувчи факторлар (грипп ва бошқа касаллар, иммунодепрессантлар) ОИТС ва ҳоқазо таъсирида клиник кўринишдаги формаларга ўтиши мумкин.

Клиник кўриниши

Бирламчи инфекция одатда сезилмайдиган ҳолатда ўтади, фақат кўп бўлмаган беморларда турли яққол кўринишлар пайдо бўлади.

Куйдаги клиник формаларга ажратилади:

Терини герпесдан шикастланиши (локал ва тарқалган) терини герпесдан локал шикастланиши кўпроқ учрайдиган формаси саналади.

Улар одатда қандайдир бошқа касалликлар билан бирга кечади (ЎРВИ, малярия, менингококкли инфекция ва ҳоқазо). Умумий аломатлар бўлмайди ёки асосий касалликни кўринишини билан ниқобланади. Пуфакчалар оғиз атрофида, лабларда, бурун чеккаларида жойлашади. Айрим ҳолларда тарқалган герпес тошмалари, оғиз бўшлиғини герпес шикастланиши, гениталиялар герпеси пайдо бўлади.

Жинсий йўл билан ўтадиган генитал герпес кўпроқ некротик, цервицит, қинни ва ташқи жинсий аъзоларни герпесдан шикастланиши кўринишида кечади.

Бу форма бачадон бўйини саратони пайдо бўлишига имкониятини туғдиради, ҳомиладорларда ҳомила учун ҳавф туғдиради (чақалоқ оғир генераллашган герпеси пайдо бўлиши мумкин).

Кўзни герпесдан шикастланиши (юзаки ва чуқур)

Кўзни герпесдан шикастланиши кўпроқ мугуз пардани юзаки ва чуқур шикастланиши кўринишларида кечади. Касаллик узоқ рецидивли кечишига мойил бўлади ва мугуз пардани муқим хиралашишига олиб келиши мумкин.

Шунингдек, герпесли энцефалитлар оғир кечади, кўпинча улар летал якунланади, энцефалитлар ва менингиэнцефалитлар, висцерал формаларга (гепатит, пневмония). Герпесдан ички органларни шикастланиши одатда турли иммунодепрессантлар билан оммавий даволаниши фонида вужудга келади. Шунингдек ОИТСли беморларда гепатит, пневмония, энцефалитлар кўринишида намоён бўлади.

Чақалоқларда генерализациялашган герпес, чақалоқларда генерализациялашган герпес энцефалит, тери ва ички органлар шикастланиши билан кечади. Даволанмаса одатда летал якун билан тугайди.

Генерализациялашган герпесда, герпесли энцефалитларда прогноз шубҳали. Кўзлар шикастланиши узоқ рецивидли давом этиши мумкин ва бу меҳнатга лоқотни йўқотишига олиб келади.

Диагностика

Герпесли инфекциялар диагностикаси мавжуд ўзига ҳос тери ёки шиллиқ пардаларни шикастланиши билан енгил кечади. Диагнозни тасдиқлаши учун турли материаллардан вирусни чиқиндилари ишлатилади (пуфакчалар таркиби, мугуз парда қириндилари, орқа мия суюқлиги, бачадон буйни биопсияси материали ва ҳоқазо)

Даволаш ва профилактика

Даволашда вирусга қарши таъсир қилувчи специфик препаратлар юқори самара беради, айниқса жараённи бошланиши даврида. Унутмаслик керакки, касалликни оғир кечишида уларни ичиш ёки венадан киритиш тайинланади. Одатий кечишида эса фақат жойига: ацикловир (зовиракс, виролекс) холепин, изопринозин (модимунал) банафтон, алпизарин, метисазон, шунигдек дезоксирибонуклеаз ва одам лейкоцитар интерферони инъекцияси.

Инфекцияни бутун организмга тарқалишини олдини олиш учун мушаклар орқали 6 мл нормал одам иммуноглобулини киритилади. Тошмалар йиринглаганда антибиотик тайиналанади. Тез – тез рецидив берувчи герпесда инфекция манбаларига ишлов бериш, овқат ҳазм тракти ва асаб тизими функцияларини бузулушини коррекция қилиш, умумий мустаҳкамлаш воситаларни тайинлаш зарур бўлади. Рецидивга қарши самара берувчи воситалар ичида энг яҳшиси специфик герпес поливакцинасидир. Вакцина билан даволашни рецидивлар ўртасида амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Вакцина билан даволаш даврида герпес тошмалари пайдо бўлса даволаш тўҳтатилмайди, кейинги инъекцияда препарат дозаси икки баробар камайтирилади.

Белбоғсимон герпес (герпес зостер)

Этиологияси оддий герпесга ўҳшаш

Белбоғсимон герпес узоқ давом этади, навбатма – навбат ҳолати яҳшиланади ва ёмонлашади. Қулоқда, қулоқ чиғаноғида кучли оғриқ пайдо бўлади, қулоқ атрофида диаметри 3 -5 бўлган ичи тиниқ суюқлик билан тўлган пуфакчалардан иборат ўзига ҳос тошмалар пайдо бўлади. Пуфакчалар бир линияда жойлашган, қичишади. Вақт ўтган сари пуфакчалардаги суюқлик лойқаланиб, жигарранг тусга киради ва пуфакчалар ёрила бошлайди. Бир вақтни ўзида янги пуфакчалар ҳам пайдо бўлади. Асорати эшитиш пасаяди, кар бўлиб қолиш мумкин, мувозанат сақлаш ва маконда ориентация бузилади.

Даволаш учун шикастланган жойларга ультрафиолет нурланиш, глюкокортикоид маз суртиш, интерферон ва левамизол аэрозоллари сепиш тайинланади. Анальгетиклар ичилади, “В” группа витаминлари инъекциялари қилинади.

Агар герпес йил давомида 5 мартадан ортиқ пайдо бўлса, комплексли иммунотерапия ўтказиш зарур бўлади.

MED-INFO 2018